“SpaceX” 60 та спутник учирди


  • 24 Май, 2019
  • 615

SpaceX” тезкор глобал интернет учун орбитага илк 60 та спутникни учирди. “Falcon 9” ракетаси орбитага 60 та спутникни муваффақиятли олиб чиқди. Бу спутниклар ер аҳолисини кенг йўлакли тармоққа уланишини таъминлайди.

“SpaceX”нинг расмий Twitter саҳифасида “Starlinkнинг 60 спутниги ўз жойларини муваффақиятли эгаллади” деб маълум қилинди.

Спутникларни учириш бир неча бор об-ҳаво шароитлари туфайли кейинги қолдирилганди. Компания раҳбари Илон Маск аввалроқ айтганидек интернетнинг заиф қопланиши учун 420 та, ўрта даражадаги сифат учун 780 та спутник лозим. Компания жами 12 минг спутник учирмоқчи.


Бошқа мақолалар