Археологлар сенсацион топилмани амалга оширишди


  • 24 Январь, 2025
  • 23

Археологлар Мўғилистоннинг Баянхонгор аймоғида сенсацион топилмани амалга оширишди.

Гап XIII асрда яшаган нуфузли шахснинг мумияси ҳақида кетмоқда. Жуда яхши сақланган бу топилма узоқ ўтмишга назар ташлаш ва монгол зодагонларининг ҳаёти ҳамда маданияти ҳақида кўпроқ маълумот олиш имконини беради.

Мумия ўша давр дафн одатларига хос бўлган тош қабрда топилган. Олимлар бу 45-50 ёшлар атрофидаги, бўйи 180-188 сантиметр бўлган эркак эканини аниқлашди.

Олимларни мумия танасининг сақланган ҳолати ҳайратга солди: тери, соч, тирноқлар ва ҳатто бармоқ излари ҳам сақланиб қолган. Бундай даражадаги сақланиш олимларга мумиянинг ҳаёти ва овқатланиши ҳақида батафсил тадқиқот ўтказиш имконини беради.

Мумиянинг кийими унинг юқори ижтимоий мақомига ишора қилади. Унинг танасида қўтос терисидан қилинган бой безакли дээл (анъанавий мўғил кийими) ва XIII-XIV асрлар зодагонларига хос бошқа кийим-бошлар топилган.

Экспедиция раҳбари доктор Бат-Эрдэнэ Сухбаатар: “Бу топилма – бизнинг тадқиқотларимизда ҳақиқий туб бурилиш. Мумия нафақат алоҳида шахс ҳаёти ҳақида кўпроқ билиш имконини беради, балки ўша давр мўғил кўчманчиларининг маданияти ва турмуш тарзи ҳақида янги маълумотларни олишга ёрдам беради”, деди.


Бошқа мақолалар