Туркистон вилоятида COVID-19 ҳолати кескин камайди


  • 27 Июль, 2020
  • 386

Туркистон вилоятида сўнгги 7 кунда 161 нафар янги касаллик ҳолати қайд этилди. Бу ўтган ҳафтага нисбатан икки баравар кам кўрсаткичдир. “Тез ёрдам”га бўлган мурожаатлар ҳам камайди. Ҳозир диспетчерлар суткасига бир ярим мингача қўнғироқларни қабул қилмоқда. Бу эса аввалгига нисбатан бир неча баравар кам.

COVID-19 вилоятнинг икки ярим минг аҳолисида аниқланган. Улардан 1937 нафари соғайиб чиқди, 51 нафари эса ҳаётдан кўз юмди. Энг кўп касаллар Туркистон ва Кентау шаҳрида аниқланган. Мана шундай ижобий кўрсаткичларни давом эттириш учун шаҳар ва қишлоқларда мунтазам равишда дезинфекция ишлари ва рейдлар ўтказилмоқда.

Вилояти товар ва хизматлар сифатини назорат қилиш департаменти бошлиғи ўринбосари Алдар Ахметов маълум қилишича, 167 киши жамоат жойида тиббий ниқобсиз юргани учун жаримага тортилган. Улардан 10 нафари хусусий корхона ходимлари. Бундан ташқари, оилавий тадбирлар ўтказиш ҳолати ҳам учраб турибди. Ой бошидан буён 7 та шундай ҳолат аниқланган.


Бошқа мақолалар