Қорабоғда янги давр


  • 18 Апрель, 2024
  • 101

Озарбайжон-Россия-Арманистон учлигининг2020 йили тузган келишувига кўра Қорабоғдаги Россия ҳарбийлари минтақани тарк этди.

Келишувга кўра, 2025 йилгача минтақадаги кузатувчи куч сифатида қолиш ҳуқуқи бўлган Россиянинг чекиниши янги даврнинг бошланиши деб изоҳланмоқда. Озарбайжон армиясининг 2023 йил сентябрь ойидаги операцияларидан кейин бошланган бу келишув минтақанинг бутунлай меъёрий ҳолатга келганлигини кўрсатмоқда. Озарбайжонлик мутахассис Турон Ризаев энди чегаралар янгидан чизилиши, Зангузор коридори ва ҳозиргача ишғол остида қолаётган тўрт қишлоқнинг Озарбайжонга қайтарилиши каби масалалар биринчи навбатда ҳал этилишини таъкидлади. Россиянинг Украина чегараси томон кучларини кўпроқ сураётганини билдирган Ризаев “Руслар минтақада кўп вақт йўқотмаслик учун армиясини бир йил аввалдан қайтармоқда” деди. Ҳозир ҳамманинг диққат-эътибори Ағдамга қаратилган. Чунки бу ерда Туркия ва Россиянинг ҳамкор кузатув нуқтаси бўлиб, икки ўлкадан жами 100 нафар аскар бор.

Озарбайжонлик сиёсий таҳлилчи Рамин Содиқов бу ҳолатни қуйидагича баҳолади: “Россия бу ердаги вазифасини тугатди. Озарбайжон СССРдан чиқиш даврида рус армиясини ўз ҳудудидан чиқариб юборган илк ўлка эди. Тарих такрорланмоқда. Бу билан бирга Эрон ва Франциянинг саботажларига қарши ортга чекинилмайди. Бошқарув жиҳатидан ҳар соҳада кучайдик. Франция ва Эрон ўлканинг алғов-далғов қилишни истамоқда. Россиянинг Арманистон билан биргаликда 250 йилдан бери муаммога айлантирган Қорабоғда бунга нуқта қўйилди.”

Бундан ташқари, Россиянинг чекиниши Эрон ва Францияни безовта қилиб қўйди. Франция маслаҳатлашиш учун Бокудаги элчисини чақириб олди. Франциянинг 2023 йили декабрда Арманистонга 50 та зирҳли транспорт юборгани ошкор бўлганди. Бунинг ортидан Франция мудофаа вазири Себастиан Лекорни расмий зиёрат учун келган Арманистонда ўлкага қисқа, ўрта ва узоқ манзилли ҳаво мудофаа тизимларини беришга тайёр эканликларини айтганди. Озарбайжон ўтган йили Франциянинг Боку элчихонасидаги икки ходимини “истанилмаган киши” эълон қилиб, январь ойида эса ўлкада жосусликда айблаб бир француз ватандошини ҳибсга олганди.


Бошқа мақолалар