- 2016-06-08
Брюсселда тўпланган 28та ЕИ ўлкасининг бошчилари Европа парламенти сайловлари ортидан иттифоқдаги ташкилотларнинг янги раисларини белгилаш учун музокараларни бошладилар.
Ғайрирасмий учрашувда кечки овқат дастурхонида учрашган бошчилар Европа парламенти сайлови натижаларини баҳолаб, Европа иттифоқининг янги бошчиларини аниқлаш учун қийин ва узоқ чўзиладиган музокараларни бошлашди.
Йиғилишдан кейин матбуот анжумани ташкиллаган ЕИ кенгаши раиси Дональд Туск сайловда иштирокчилар кўрсаткичи сўнгги 25 йилдаги энг юқори бўлганини таъкидлаб, бундан жуда мамнун эканлигини билдирди.
Янги ЕИ комиссияси раиси сайланиши учун парламентнинг ва кенгашнинг ҳам тавсиясини олиши кераклигини эслатиб ўтган Туск бундан кейинги даврда ЕИ ташкилотларининг бошчиларини белгилаш учун парламент ва ЕИ аъзоси ўлкалар тамсил этиладиган кенгаш билан маслаҳатлашиш билан бошланишини маълум қилди.