- 2013-02-06
Шимолий Корея бошчиси Ким Чен Ин “ҳақиқий урушга” тайёр бўлишлари учун армияга кўрсатмалар бериб, ҳарбий машғулотларни кўпайтиришга топшириқ берди. Ким Чен Ин кўрсатмасини АҚШ билан Жанубий Корея ўтказишни режалаштираётган 5 йилликнинг энг йирик ҳарбий машғулотидан олдин берилиши диққатни тортди.
Жанубий Корея ва иттифоқдоши АҚШга ҳар фурсатда жиғига тегишга уринадиган, ядро қурол ишлаб чиқараётгани иддао этиладиган Шимолий Корея лидери Ким Чен Ин ўлкаармиясига “ҳақиқий урушга” татбиқотларни кўпайтиришга топшириқ берди.
Ким Чен Ин билан бирга қизи Ким Чжу Э армия қўмондонлари билан биргаликда Хвасонда ўтказилган тўпчилар машғулотини кузатди. Шимолий Корея давлат нашрлари чоп этган фотосуратларга кўра, татбиқотда 6 та қисқа манзилли ракета айни вақтда учирилди. Давлат хабар агентлиги “KCNA”нинг хабарида татбиқот сценариясида ғарб фронти томондаги бир душман аэропортини бомбалаш бўлганлиги таъкидланди.
Ким Чен Ин машғулот давомида тўпчи бўлинмаларга икки вазифа қўйди. Биринчиси урушдан воз кечтириш, иккинчиси ҳақиқий уруш симуляциялари билан татбиқотларни кўпайтириб, жангларда муаммо туғилмаслигининг олдини олиш эканлигини айтди.
Икки Корея орасида алоқалар сўнгги ўн йиллардаги энг ёмон даражада. Ядро қуролига эга бўлган Шимолий Корея таъқиқланган қуроллар синовини кўпайтириб, Жанубий Корея эса бунга жавобан Вашингтон билан ҳарбий ҳамкорликни кучайтирмоқда.