- 2024-02-06
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов мусулмонлар учун муқаддас ҳисобланган Қадркечаси муносабати билан 764 маҳбуснинг афв этилиши ҳақидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда туркман ОАВхабар берди.
Бердимуҳамедов бош прокурор Ботир Атдаев ва ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбариятига барча афвэтилганлар қисқа муддатларда озодликка чиқиб, ўз оилаларига қайта олишлари учун чоралар қабул қилишвазифасини топширган.
Туркманистон раҳбари, шунингдек, вилоятлар, туман ва шаҳарлар раҳбарларига афв этилганларни ишбилан таъминлашни буюрган.
“Афв этиш тадбирларини ўтказиб, қилган ишларидан тавба қилган одамларга янги ҳаёт бошлаш, ҳалолмеҳнати билан ўз айбини ювиш ва мамлакат ривожига ўз ҳиссасини қўшиш имконини берамиз”, деб айтганБердимуҳамедов.
Маълум қилинишича, 2018 йилда Туркманистон президенти 3,1 мингдан, 2017 йилда эса 3,3 мингдан кўпроқмаҳбусни афв этган.
Таъкидланишича, Туркманистонда маҳбуслар одатда 4 та байрам – Мустақиллик куни, Дахлсизлик куни,Наврўз ва Қадр кечаси муносабати билан афв этиладилар.
kun.uz дан олинди.