Уран конида 860 миллион тенге ўзлаштирилган


  • 30 Апрель, 2024
  • 107

Қозоғистонлик тадбиркор, биринчи президент Нурсултон Назарбоевнинг жияни Қайрат Сатибалдиулининг қариндоши Бахтияр Байсеитов Туркистон вилоятидаги Қаратау уран конида хизмат кўрсатишда катта миқдордаги суммани ўзлаштирганликда айбланиб халқаро қидирувга берилди.  

Аввалроқ антикоррупция хизмати “Қаратау” МЧЖнинг собиқ раҳбарлари, “Iri building” МЧЖ пудратчи ташкилот директори ҳамда техник назорат вакиллари устидан олиб борилган тергов якунланганлигини маълум қилганди. Пудратчи ташкилот 2019-2021 йиллар давомида ташкилотни модернизация қилиш доирасидаги қурилиш-монтаж ишларига ажратилган 862 миллион тенгени ўзлаштириб олганликда гумон қилинмоқда.  

Антикор маълумотларига кўра, “Iri building” МЧЖ Қайрат Сатибалдиулининг қариндоши бўлган Бахтияр Байсеитов назоратидаги компаниялардан бири бўлган.

Бахтияр Байсеитовга 2022 йилда халқаро қидирув эълон қилинган бўлиб, унга жиноят кодексининг “Ўзганинг мулкини ўзлаштириб олиш ва камомад” айби қўйилган. Бундан ташқари антикор унинг манзили ҳақида маълумот берганга мукофот эълон қилган.

Тергов маълумотларига кўра, Байсеитов ўзининг Қайрат Сатибалдиули билан қариндошлигидан фойдаланиб, “Iri building” фаолиятини лоббилаштириб келган.


Бошқа мақолалар