- 2024-04-18
Инглиз ширкати “Yellow Cake” Қозоғистоннинг “Казпроматом”идан 30 миллион доллар қийматида уран сотиб олди.
“Yellow Cake” 12 апрелда “Казпроматом” билан тузилган шартнома доирасида ширкатдан 30 миллион доллар нархидаги уран U3O8 олди.
Олинган уран 31 майда Канадада Онтариодаги “Cameco Corporation”нинг Порт Хоп бўлинмасида жойлашган “Yellow Cake” омборида сақлаш учун берилди.
“Yellow Cake” ширкатининг бош директори Андре Лебенберг “Казпроматом”нинг уранини сотиб олиниши ва сақланиши маълум қилган шаклда бўлишидан жуда мамнунмиз деди.
Аввалроқ “Yellow Cake” ширкатининг уран сотиб олиш учун “Казпроматом” билан узоқ муддатли келишув тузганлиги хабар берилганди. Ширкат Қозоғистондан жами 170 миллион долларлик уран U3O8 сотиб олади.
“Казпроматом” Қозоғистоннинг уран маъданчилик ширкатидир. Ширкат дунёнинг энг катта конларга эга бўлган жаҳоннинг энг йирик уран ишлаб чиқарувчисидир.