- 2024-06-15
Тожикистоннинг Қирғизистон ҳудудида жойлашган Воруҳ қишлоғида чиққан низода бир Тожикистон ватандоши ҳалок бўлди.
Тожикистон чегарани қўриқлаш қўмондонлиги берган хабарда Қирғизистон ҳудудида жойлашган Тожикистонга қарашли Воруҳ қишлоғида кеча шом вақти икки ўлка ватандошлари орасида тўқнашув келиб чиққани маълум қилинди.
Икки ўлканинг президентлари келгуси ҳафта хизмат сафари билан Тожикистоннинг Исфара шаҳрида учрашишлари керак эди. Тожикистон президентининг зиёратига тайёргарлик ишлари вақтида Воруҳ қишлоғида симёғочларга Тожикистон байроғи ўрнатилган. Бунга қаршилик кўрсатган Қирғизистон ватандошлари ўз ўлкаларининг байроғини ўрнатиб, шу туфайли зиддият келиб чиққан.
Қирғизлар тош, калтак ва ов милтиқларидан фойдаланган ҳодисада 10 нафар Тожикистон ватандоши жароҳат олган, бир нафари ҳалок бўлган.
Тожик ва қирғиз давлат одамлари ҳодиса жойига келиб музокараларни бошлаганлиги айтилган хабарда “Икки ўлка президентларининг Тожикистоннинг Исфара шаҳрида учрашуви олдидан юз берган воқеа Қирғизистондаги баъзи доираларнинг чегара ҳудудида тинчлик ва барқарорликни истамаслигини ҳамда фитна чиқаришга уринаётганилигини кўрсатмоқда” дейилди.
Аввалроқ, Воруҳ қишлоғидаги март ойида юз берган зиддиятда 10 нафар Тожикистон ватандоши жароҳат олиб, бир нафари ҳалок бўлганди.