- 2014-01-10
Голландиядаги қочоқлар лагерларида тўрт ярим йил ичида жами минг олти юз ёш бола йўқолган.
Ўлкадаги “NRC” газетасида ўрин олган хабарда газетанинг йўқолган болалар борасида олиб борган суриштирувида марказий қочоқлар сиғинувчи ташкилот (COA) ва васийлик вазифасини бажарувчи “Nidos” фондидан маълумотлар олингани маълум қилинди.
Йўқолган болаларнинг оқибати номаълум эканлиги айтилган хабарда қочоқ болаларнинг одам савдоси билан шуғулланувчиларнинг қўлига тушганлиги бўйича сигналлар бўлганлиги қайд этилди. Хабарда болаларнинг бир қисми турли Европа ўлкаларидаги қариндош ва танишларининг ёнига кетганлиги тахмин қилинаётгани ҳам айтиб ўтилди. “Nidos” фондининг маълумотлари аввалги суриштирувларга қўшилмаганлиги боис рақамнинг маълум бўлганидан анча кўп эканлигига ишора қилинган хабарда йўолган қочоқ болаларнинг катта қисми Марокко, Афғонистон ва Жазоирлик эканликлари билдирилди.
Хабарда бу ўлкалардан келган қочоқ болаларнинг ўлкада яшашга рухсат олиш имконияти кам эканлиги, лекин яшашга рухсат олиши анча осон бўлган баъзи Суриялик ва Эритреялик болаларнинг йўқолганлиги таъкидланди.