- 2016-11-18
Араб дунёси Туркия ва турк маҳсулотларига дастак учун ижтимоий тармоқда кампания бошлади.
Россия президенти Владимир Путиннинг Туркияга қарши иқтисодий тадбирларни ичига олган қарорни имзолаши ортидан ижтимоий тармоқда араб дунёсидан Туркия ва турк маҳсулотларига катта дастак келди.
Ижтимоий тармоқдаги Туркияга дастак кампаниясида қатнашганлар орасида Мисрнинг “Ал-Жазира” араб телеканалининг мухбирларидан Аҳмед Мансур, Қувайтдан даъватчи Ҳамид ал-Али, ёзувчи Фалоҳ бин Ҳижорий, Саудия Арабистондан Муҳаммад ал-Ҳудайф, журналист Али аз-Зуфайрий, Twitterда Муҳаммад ал-Яҳё, ёзувчи Аҳмад бин Рашид бин Сууд, Қатардан “Аш-Шарқ” газетаси муҳаррири Жобир ал-Ҳарамий ўрин олди.
Кампания учун “Мусулмонман ва Туркия билан биргаман”, “Арабман ва Туркия билан биргаман”, “Турк маҳсулотларига дастак бер” хэштеглари ишлатилди.
Кўплаб нашр одамлари, Twitter фойдаланувчилари, фаоллар ва ёзувчилар қўшилган дастак кампаниясида “Турк маҳсулотларини дастаклаш ҳақиқий мусулмон ва арабларнинг вазифасидир”, “Турк маҳсулотлари жуда сифатли ва арзондир. Араб дунёсининг ҳамма жойида турк ширкатлари бор” деган ифодалар ишлатилди.