- 2016-03-22
Римда мафия бошчиси Витторио Касамониканинг дафн маросими бўлиб ўтди. Тобут олтита от қўшилган фойтунда ташилди. Вертолётлардан шаҳарга гуллар сочилди. Черков эшигига “Римни олдинг, жаннатни ҳам олгин, эй Рим қироли” деган лавҳа илинди.
Италиянинг ва дунёнинг энг таҳликали ҳамда нуфузли мафия бошчиларидан Витторио Касамоника ҳаётдан кўз юмди. Италия пойтахти Римда ўтказилган муҳташам дафн маросими эса ўлкада шов-шувга сабаб бўлди. Дунёнинг сўнгги мафия отаси деб аталадиган Витторио учун бир нечта машҳур фильмларга саҳна бўлган Cinecitta студияси яқинида фильмлардагидек дафн маросими ўтказилди.
Тобутни ташиш учун олтита от қўшилган тарихий от араваси фойдаланилиб, арава халқнинг ичидан ўтаётганида вертолётдан гул япроқлари сочилди. Жаноза кортежига кўп сонда люкс автомобиллар ҳамроҳ бўлишди. Оркестр маросимда Нино Рота басталаган “Чўқинтирган ота” фильмидаги мусиқани чалди. Шантаж, судхўрлик, аёл ва гиёҳванд моддалар савдоси билан танилган сўнгги мафия отаси Италия ҳукумати қаттиқ чўчийдиган исмлардан бири сифатида тарихда ном қолдирди. Касамоника черковидаги дафн маросимидан кейин тобут Rolls-Royce автомобилига юкланиб, қабристонга олиб кетилди. Италия нашрлари бу маросимни “мафия шоу” деб номлашди. Сиёсат саҳнасида эса катта тортишувлар бўлиб ўтди.
Сўлчилар, экология ва озодлик партияси дафн маросими юзасидан Ички ишлар вазирини ҳисоб беришга чақирди. Ички ишлари вазири Анжелино Алфано эса бунга кўз эмганларни аниқлаш учун шаҳар мэри Франко Габриеллидан ҳисобот сўради. Габриелли буларнинг сўровсиз қолмаслигини билдирди.