Нур-Султон ҳокими алмашди


  • 13 Июнь, 2019
  • 508

Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳрининг ҳокими этиб Алтай Кульгинов тайинланди. Бу ҳақда рпезидент сайтида эълон қилинди.

Фармонда “Кульгинов Алтай Сейдирович Нур-Султон шаҳри ҳокими этиб тайинлансин” дейилган.

Алтай Кульгинов 1978 йил 15 январда туғилган. Бундан аввал Ғарбий Қозоғистон вилояти ҳокими лавозимида ишларди. Аҳмад Яссавий номидаги халқаро қозоқ-турк университетида, Президент ҳузуридаги давлат хизмати академиясида ва “Болашақ” дастури бўйича Абердин университетида таҳсил олган. Давлат ва маҳаллий бошқарув магистри, халқаро тижорий ҳуқуқ магистри ҳисобланади. Турли вақтларда юстиция вазирлигида, давлат хизмати агентлиги ва бош прокуратурада ишлаган. “Алаш Медиа Групп” ТОО бош директор ўринбосари вазифасида фаолият кўрсатган.

2010 йилдан 2012 йилгача президент администрациясининг давлат назорати ва ташкилий-ҳудудий ишлар бўлими инспектори, Ғарбий Қозоғистон ҳоким ўринбосари, Урал ҳокими лавозимларида ишлаган.

Ундан аввал пойтахт ҳокими Бахит Султанов эди. У 2018 йил 11 сентябрдан бугунгача ушбу лавозимда ишлади.


Бошқа мақолалар