- 2020-01-16
Саудиянинг Жидда шаҳрида “ҳалол тунги клуб” очилганлиги айтилмоқда. Ижтимоий тармоқда Жиддада спиртли ичимликлар ичилмайдиган, 18 ёшдан кичиклар киритилмайдиган ва мобил телефонга суратга олиш тақиқланган “ҳалол” тунги клуб очилганлиги ҳақида видеолар пайдо бўлди.
Ушбу видеолар ижтиомий тармоқларда тортишувларга сабаб бўлди. Кўплаб активистлар бу клубнинг очилишига норозилигини хэштеглар билан ифода этди.
Бу ҳақда “Twitter” орқали баёнот қилган кўнгилочар тадбирлар идораси Жидда фестивалида рухсатсиз ташкилланган бу ҳаракат бўйича ҳуқуқий жараён бошлатилишини билдирди. Идора бошқа тадбир учун рухсат берилганлигини, лекин ташкилотчилар бу рухсатдан ёмон йўлда фойдаланганлиги айтилган баёнотда “ҳалол тунги клуб” ҳақида ҳеч нарса дейилмади.
Бу тадбир Дубайдаги “White Dubai” номли тунги клуб тарафидан ташкилланганлиги айтилмоқда.
Валиаҳд принц Муҳаммад бин Салмон 2017 йил 24 октябрда Риёдда ўтказилган ва 60 та ўлкадан икки ярим минг киши иштирок этган форумда ўлкасини “мулойим ислом”га йўналтиришга сўз берганди. Бу доирада ўлкада кинотеатрлар очилиб, опера намойиши ва джаз фестивали ташкил этилганди.