- 2022-06-17
Вашингтондаги “Freedom House” собиқ иттифоқ ҳудудидаги инсон ҳақ-ҳуқуқлари борасидаги ҳолат ҳақида ҳисобот эълон қилди. “Freedom House” шу он МДҲ давдатларида яшаётган халқларнинг ҳамон собиқ иттифоқ давридагидай авторитар бошқарув босими остида қолаётганини таъкидлаб, инсон ҳақ-ҳуқуқлари ҳолатини “ёмон” деб баҳолади.
Ушбу сўровномани олиб борган мутахассислар Қозоғистон, Озарбайжон, Белорусия, Грузия, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон каби ўлкаларда инсон ҳақ-ҳуқуқлари бўйича ҳисоботлар тайёрлади.
Ҳисоботдаги сарлавҳалар ўлкалардаги инсон ҳуқуқлари ҳақида яхшигина изоҳ беришини ўйлаб, қуйида келтирмоқдамиз:
“Қозоғистон: яхшиланиш учун умид туғилди.”
“Озарбайжон: Ҳамма нарса унчалик ёмон эмас.”
“Белорусия: Қатл ва ОАВларга босим бор.”
“Грузия: Собиқ амалдорлар ишлаган жиноят энг катта муаммо.”
“Тожикистон: Қуйига қараб.”
“Туркманистон: Ҳамма нарса жуда ёмон, лекин энергетика манбалари аҳамиятли.”
“Ўзбекистон: Мажбурий пахта йиғим-терими.”