- 2013-09-05
Туркиядаги йирик шаҳарлардан бири бўлган Истанбулнинг энг гавжум жойи Истиқлол кўчасида кеча соат 16:20 ларда портлаш юз берди. Полиция ходимлари кўча ва атрофида хавфсизлик тадбирларини кучайтиришди. Портлашда 6 киши ҳалок бўлиб, орасида ёш болалар ҳам бор жами 81 киши тан жароҳати олди.
Ички ишлар вазири Сулаймон Сўйлу Таксимда юз берган портлашда бомбани қодириб кетган кишининг қўлга олинганлигини маълум қилди.
Вазир Сўйлу “Сўнгги олти йил ичида бу илк терактдир. Жорий йилнинг ўзида 200 га яқин терактнинг олдини олдик. Тоғларда, чегарамиздан ташқарида, шаҳарларда террористларга қарши аёвсиз кураш олиб борилмоқда. Террористлар бу курашда бераётган шаҳидларимиз учун қиммат бадал тўлайди.
Ушбу терактни уюштирганлар нима демоқчилигини яхши биламиз. Биз буни тушундик. Ҳеч хавотир олмасинлар, бадалини оғир тўлашади. Бугун Америка тарафидан берилган таъзия хабари қотилнинг жиноят қилган жойига илк келувчилардан бўлганидек баҳолаш кераклигини биламан. Бунинг ҳам оқибати жуда жиддий шаклда юзага чиқади” деди.