- 2021-11-06
Қозоғистон ички ишлар вазири Ерлан Турғумбаев Қозоғистон ҳудудида расмийлаштирилаётган транспорт воситаларини кўрикдан ўтказиш бекор қилинганини маълум қилди. Энди кўрик божхонада ўтказилади.
Турғумбаев “Йил бошида биз Қозоғистон ҳудудида иккинчи марта расмийлаштирилаётган транспорт воситаларини кўрикдан ўтказишни бекор қилгандик. Яъни транспортни Қозоғистон ватандошига расмийлаштираётган бошқа Қозоғистон ватандоши транспортни махсус ЦОНга олиб келиб кўрикдан ўтказиши ва унинг регистрация рақамлари тасдиқланиши шарт эди” деди.
Унинг гапларига кўра, ҳар йили ўлкада 1 миллион 60 минг автотранспорт махсус ЦОНдан ўтказилган. Бу эса аҳоли ва полиция учун жуда катта юк эди.
Вазир “Ҳозир биз замонавий технологиялар ёрдамида автотранспортни кўриб турамиз. Шунинг учун уни олиб келиш шарт эмас. Бундан ташқари, божхона органлари билан келшувга эришдик. Ўлкага янги киритилаётган транспорт энди бизда эмас, божхонада кўрикдан ўтади. Барча маълумотлар божхона декларациясига ёзилади. Ушбу маълумотлар рўйхатдан ўтказиш бўлимларига келиб тушади” деди.