Эрон автомобиль ишлаб чиқармоқда


  • 2 Март, 2016
  • 1122

Эрон пойтахти Теҳронда ўтказилган автомобиль кўргазмасида Эронда ишлаб чиқарилган автомобил ва дизел мотор намойиш этилди.

Эроннинг маҳаллий янги “Saia” модели автомобилини “Khodro” ширкати ишлаб чиқарган. Дизел мотор эса “SAIPA” ширкати тарафидан ишлаб чиқарилди. Бу йил учинчи марта ўтказилаётган автомобиль кўргазмасида 32 ўлкадан 138 хорижий фирмалар билан бирга жами 500 дан ортиқ ширкат иштирок этди.

Кўргазмани Эрон президенти Ҳасан Руҳоний очиб берди. Кўргазмада маҳаллий автомобилга миниб, уни таништирган Руҳоний “Юқори сифатли, нарх борасида рақобатбардош, бу Эрон автомобилининг дунё бозорига киришини таъминлайди” деди.


Бошқа мақолалар