- 2016-03-12
Қозоғистонликларнинг ўртача умр кўриш муддати европаликларга нисбатан 8,5 йил кам. Бу билан бирга Қозоғистонда эркаклар аёлларга нисбатан 9 йил кам яшайди. Қозоғистон соғлиқни сақлаш маркази директори Айнур Айипханова шундай деди: “Қозоғистонда ўртача умр кўриш даври 72 йил бўлиб, Европада бу кўрсаткич 80,6 йилга тенг.”
Қозоғистондаги эркак ва аёлларнинг умр кўриш мавзусида гапирган директор “Қозоғистонда эркаклар аёлларга нисбатан 9 йил кам яшамоқда. Эркакларнинг ўртача умри 67,5 йил, аёлларники эса 76,5 йил” деди.
Айипханованинг сўзларига кўра, эркакларнинг кам умр кўриши инфекцион касалликлар сабабли. У “Қанд касаллиги, қон босими ва шу каби хроник касалликлар ҳақида гап кетмоқда. Қозоғистонда бундан ташқари, ўз жонига қасд қилиш ва йўл транспорт ҳодисаларида 15-29 ёш орасидаги ватандошларимиз қурбон бўлмоқда” деб гапирди.
Қозоғистонда сўнгги беш йилда 16 минг 940 киши ўз жонига қасд қилди, уларнинг 13 минг 568 нафари эркаклар эди.