- 2018-12-25
Ўрта Осиёнинг энг катта масжиди бўлиши кутилаётган Тожикистоннинг Душанбе шаҳридаги масжид қурилиши ниҳоясига етиб қолди. Қурилиши 2011 йили бошланиб, жорий йилда ноясига етиши кутилаётан масжид ҳовлиси билан бирга 120 минг кишини ўз ичига сиғдира олади. Жами 100 миллион доллар срафланиши керак бўлган масжидга Қатар ҳукумати 70 миллион доллар маблағ ажратди. 30 минг квадрат метрга эга масжидда 4 минг автомобиллик паркинг, музей, кутубхона, конференция зали ва маъмурий бинолар ўрин олади.
Имом Аъзам Абу Ҳанифа хазратлари туғилганлигининг 1310 йиллиги бўлган 2009 йил октябрда Душанбенинг шимолидаги баланд жойда Тожикистон президенти Имомали Раҳмон иштирокида тамал тоши қўйилган масжид қурилиши 2011 йил октябрда бошланди. Хорижий қурилиш ширкатлари ҳам қатнашаётган масжид қурилиши 8 йилдан бери давом этмоқда.
Тожик вакилларига кўра, 30 минг квадрат метрлик майдонга эа масжид ҳовлиси билан бирга 120 минг кишига жой бера олади. Баландлиги 75 метрлик 4 та минораси бўлган масжид баландлиги 47 метрлик бош қубба ва 20 кичик қуббадан иборат. Жами 12 гектарлик майдонга эга масжидда 4 мингга яқин автомобиллик паркинг, музей, кутубхона, конференция зали, ошхона ва маъмурий бинолар жойлашган.
Лойиҳа муҳандиси Ҳалимжон Устозода қурилиш тугагандан кейин Тожикистоннинг энг чиройли меъморий иншоотларидан бири ва ўлкада мустақиллик йиллари қурилган энг катта масжид бўлишини таъкидлади.
Устозода қатарлик ва тожик меъморлари тарафидан қурилаётган масжиднинг Ўрта Осиё ва араб меъморий намуналарини ўзида жамлаганлиги билан диққатга сазоворлигини айтди.
Душанбенинг сейсмик жиҳатдан фаол минтақада жойлашганлиги учун масжид жуда соғлом пойдеворга эгалигига урғу берган Устозода қурилишда 300 дан ортиқ ишчи ва муҳандис ишлаётганлигини маълум қилди.
Масжиднинг бу йил қурилиши ниҳоясига етиши ортидан юқори лавозимли давлат одамлари иштирокида ибодатга очилиши кутилмоқда.