- 2020-05-09
Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазирлиги Қозоғистоннинг бир неча вилоятларида коронавирус хасталарида ўсиш 7%дан юқорини ташкил этганлигини маълум қилди.
Товар ва хизматлар сифати ҳамда хавфсизлиги назорати қўмитаси раиси Тимур Султанғазиев “Ўтган ҳафтадагига нисбатан ўсиш кузатилмоқда. Баъзи вилоятларда сезиларли даражада ўсган. Биз ўсиш темпига кўра бир нечта гуруҳларга бўлганмиз. Биринчи гуруҳга ўсиш 7%дан ортиқ вилоятлар киритилган. Бу гуруҳга Алмати, Атирау, Жамбил, Қарағанда, Шимолий Қозоғистон, Қўстанай, Туркистон вилоятлари ва Чимкент шаҳри киритилган.
Иккинчи гуруҳга ўсиш даражаси 5-7% орасидаги ҳудудлар киритилган. Булар Ақмўла, Ақтўбе вилоятлари ва Нур-Султон шаҳри.
Учинчи гуруҳга ўсиш 5%дан кам бўлган ҳудудлар: Шарқий Қозоғистон, Ғарбий Қозоғистон, Қизилўрда, Манғистау, Павлодар вилоятлари ва Алмати шаҳри киритилган” деди.
Унинг сўзларига кўра, касалланиш ҳолатларининг кўпайиши йирик ташкилот ходимларининг ишга қайтиши билан боғлиқ.
У “Йирик ташкилотларда касалланиш ҳолатлари ортмоқда. Масалан, Чимкентдаги “ПетроКазахстан” ёки Қарағандадаги “Казахмыс” объектлари, Атираудаги “Тенгизшевройл” шулар жумласидан. Ходимларнинг ишга қайтиш даврида касалланиш ҳолатлар ортиши кузатилмоқда” деди.