- 2012-12-11
Туркистон вилояти ҳокими Умирзоқ Шукеев кўрсатмасига биноан Президент администрацияси билан келишилган ҳолда Рашид Абадули Аюпов Туркистон шаҳри ҳокими этиб тайинланди.
Рашид Аюпов 1981 йил 4 мартда Жанубий Қозоғистон вилояти Кентау шаҳрида туғилди. У Чимкент университети, Чимкент ижтимоий-педагогик институт ва академик инновацион университетни тамомлаган. Мутахассислиги информатика бакалаври, давлат бошқариш бакалаври, юрист.
“Болашақ” дастури битирувчиси, Буюк Британияда малика Мария Лондон университетида давлат бошқаруви магистри бўйича таҳсил олди.
Меҳнат фаолиятини 2000 йил Жанубий Қозоғистон вилоятининг Кентау шаҳрида “Даулет” ишлаб чиқариш кооперативида инженер-оператор сифатида бошлаган.
2004-2009 йиллари Астанада давлат хизматлари агентлигида ахборот ва тест маркази оператори, етакчи мутахассис, ахборот ва тест маркази директори ўринбосари ва директор, давлат хизматлари агентлиги раиси ёрдамчиси лавозимларида ишлади.
2009-2015 йиллари бош вазир канцеляриясида давлат хизмати ва кадрлар билан ишлаш бўлими мудири, молия-хўжалик ишлари бўлими бош консультанти, бош вазир канцелярияси котибияти бош консультанти лавозимларида фаолият кўрсатди.
2015-2018 йиллари Чимкент шаҳри ҳокимияти аппарат бошчиси, “Нур Отан” партиясининг ахборот технологиялари маркази раҳбари, Чимкент ҳокими маслаҳатчиси бўлиб ишлади.
2018 йилдан бошлаб, “SHYMKENT” ижтимоий-касб-ҳунар корпорацияси акционерлик жамияти бошқарма раиси лавозимида ишлаб келди.