- 2021-11-23
Туркистон шаҳрида 65,7 км узунликдаги жами 48 та йўл таъмирланмоқда. А.Жангельдин, И.Қожабаев, Қазыбек би кўчалари ораси - О.Жарылқапов ва Қалаби кўчалари таъмирлаш ишлари давомида кенгайтирилиб, ҳаракатланиш йўлаги тўрттага етказилади. Ёритиш тизими, пиёдалар ўтиш жойи, велойўлак, кўприк қурилади.
Шаҳарнинг асосий йўлининг узунлиги 7,4 км бўлиб, қурилиш ишлари тугаганидан кейин марказий йўллардаги тиқилинч камайиб, жамоат транспортининг янги йўналишлари очилади.
Туркистон вилояти ҳокими Дархан Сатибалди қурилиш майдончаларини кўриб чиқиб, пудратчилар билан учрашди. Иш сифатига муҳим эътибор қаратишга кўрсатма берди.