- 2018-01-13
Пентагон Туркияга F-35 қирувчи самолётларини сотишни тўхтатиб қўйиши ортидан Россиядан “Туркияга қирувчи самолётларини ҳам сотишимиз мумкин” деган таклиф келди.
АҚШ мудофаа вазирлиги Туркиянинг F-35 лойиҳаси тўхтатиб қўйилганини маълум қилгач, Мсоквадан Анқарага янги таклиф келди. Россиянинг мудофаа саноатига масъул бош вазир ўринбосари Юрий Борисов S-400 лар борасида ортга қадам ташламаган Туркияга қирувчи самолётларини сотиши мумкинлиги ҳақида ишора қилди. Борисовнинг ортидан мудофаа саноати ширкати “Ростех” бош директори Сергей Чемезов Россиянинг Туркияга 4++ авлод қирувчи самолёт СУ-35 сотишга тайёр эканлигини билдирди. Чемезов бундан аввалроқ Россиянинг 5-авлод самолёти СУ-57ни ҳам Туркияга сотишлари мумкинлигини айтганди. СУ-57ларнинг экспортига рухсат берувчи керакли ҳужжатлар имзоланганига ишора қилган Чемезов “Аввало Россия мудофаа вазирлигининг СУ-57 эҳтиёжини таъминлашни мақсад қилиб қўйганмиз. СУ-57 фавқулодда характеристик сифатларга соҳиб ва шу сабабли келажакда экспортини юқори баҳоламоқдамиз. Туркия бу самолёт учун жуда яхши бозор. Агар Туркия СУ-57 самолётларини сотиб олишни хоҳласа, бу борада ҳамкорлик қилишга тайёрмиз” деди. Россиядан келган хабардан сўнг нигоҳлар АҚШда ишлаб чиқарилган F-35, Россияда ишлаб чиқарилган СУ-57 ва 2023 йили Туркиянинг илк маҳаллий қирувчи самолёти бўлиши кутилаётган TFX қаратилди.
Туркиянинг Америка билан орасидаги F-35 зиддиятидан фойданиб қолмоқчи бўлган Греция ҳаракатга тушди. Бош вазир Мичотакис Туркия олмаган F-35ларни олмоқчи эканлиги иддао этилди. Туркия 30 дона F-35 га буюртма беганди.
F-35:
· 5-авлод қирувчи самолёт, илк парвози 2000 йилда амалга ошган;
· Битта учувчи билан парвоз қилади;
· 1.931 км/с тезликкача ҳаракат қилади;
· 2 соат 36 дақиқа ҳавода қола олади;
· 1.667-2.200км масофага уча олади;
· 8.160 кг ҳарбий юк таший олади;
· Максимал парвоз оғирлиги 31.751 кг;
· Қисқа масофада кўтарилиш ва қўниши мумкин;
· Тикка кўтарилиши ва қўниши мумкин;
· Радарларда кўринмаслик хусусиятига эга;
· Суперманёвр қобилияти йўқ.
TFX:
· 19 метр узунликда;
· Қанот очиқлиги 12 метр;
· Учиш масофаси 1.100 км;
· Тезлиги 2.453 км (овоз тезлигидан икки марта юқори);
· 17 км баландликка кўтарила олади.
Туркия билан Британия ҳамкорликда ишлаб чиқарган 5-авлод қирувчи самолёт лойиҳаси. Илк парвози 2023 йилга режалаштирилган. 2030 йилдан бошлаб Туркия ҳаво кучларида фойдаланиш кўзда тутилган.
СУ-57
· 5-авлод қирувчи самолёт, илк парвози 2010 йили амалга ошган;
· Битта учувчи билан учади;
· 2.600 км/с тезликка чиқади;
· 5,8 соат ҳавода қола олади;
· 5.500 км масофагача учиб бора олади;
· 10.000 кг ҳарбий юк таший олади;
· Максимал парвоз оғирлиги 35.480 кг;
· Товуш тезлигидан тез уча олади;
· Қисқа масофада кўтарилиш ва қўниши мумкин;
· Тикка кўтарилиши ва қўниши мумкин;
· Радарларда кўринмаслик хусусиятига эга;
· Суперманёвр қобилиятига эга.