Фашистларнинг олтинлари топилди


  • 8 Сентябрь, 2015
  • 1408

Польшалик ва германиялик икки хазина изловчисининг фашист олтинлари юкланган поездни топганлиги ҳақидаги иддаосини ер ости туннели ўтган Валденбург шаҳарчаси раҳбарияти тасдиқлади. Поездда 300 тонна олтин борлиги айтилмоқда.  

Польшада ўтган кунларда “Фашистларга оид олтин юкланган поезд топдик” деган икки кишининг иддаоси расмийлар тарафидан тасдиқланди. Поезд топилган Валденбург шаҳарчасининг ҳоким ўринбосари Зигмунт Новачук “Шаҳримиз тархий сир-саноатларга тўла” деб гапирди. Новачук поезд ичидан чиққан олтинларнинг “қиймати қанчалик юқори бўлса ҳам булар Польша давлатига тегишли” деб таъкидлади.

Ўтган кунларда дунё нашрларида польшалик ва германиялик икки хазина изловчи бир неча метр ернинг тагида кўмилган поездни топганликлари ҳақида хабар берилганди. Поезднинг 150 метр узунликдаги ҳарбий поезд эканлиги ва фашистларнинг олтинлари юкланганлиги ҳақидаги хабарлар бош саҳифалардан тушмай келаётганди.

Маҳаллий нашрларда поездда 300 тонна олтин топилганлиги хабар берилганди. Хазина изловчилар эса топилган бойликнинг 10% ини уларга берилишини талаб қилиб, судга мурожаат қилишганди. Иккинчи жаҳон уруши даврида фашист ҳарбийлари Валденбург остидан туннел қазиганлиги маълум. Мутахассислар поезднинг жойини аниқлашнинг ва ер юзига чиқариш ишларининг қимматга тушишини айтишмоқда. Фашистларга оид ҳарбий поездни топиш учун авваллари ҳам Валденбургдаги туннелларда қидирув ишлари олиб борилганди. Лекин ҳеч қандай натижага эришилмаганди. 


Бошқа мақолалар