- 2020-07-29
Норвегияда амалга оширган бомбали терактдан кейин 77 кишини ўлдирган радикал ўнгчи террорист Андерс Брейвик қамоқдаги шароитлар оғирлигидан шикоят қилиб, уни юмшатишни сўраганди.
2011 йили 22 июлда Норвегияда кетма-кет амалга оширган терактларида 77 кишини ўлдирган террорист Брейвик қамоқхона шароитларининг ғайриинсоний эканлигидан шикоят қилиб, изоляциянинг бекор қилинишини талаб қилганди. У ҳукуматга қарши ўзининг ҳуқуқлари поймол қилинаётганлиги бўйича даъво очганди.
Осло судининг қарорида “Брейвикнинг ҳибсда сақланиш шартлари инсон ҳақ-ҳуқуқларига зид эмаслиги бўйича хулоса қабул қилди” дея кўрсатилиб, Брейвикнинг даъвосини рад этди.
Брейвик қамоқхонадаги изоляция қилинган ҳаётида ҳар куни ўз жонига қасд қилишни ўйлаётгани ҳақидаги гаплари ҳам психологик тестлар натижасида ёлғон эканлиги маълум бўлди.
Норвегия ҳукумати Брейвикнинг бошқаларга нисбатан хавф туғдиришини инобатга олиб, сақланаётган қаттиқ тартибли, лекин шинам шароитлар ўзини тўла оқлашини маълум қилди.
Қамоқхонада Брейвик сақланаётган камера уч хоналик бўлиб, ётоқхона, кабинет ва катта бўлмаган тренажёр залидан иборат. Бундан ташқари у умумий ҳудудлар, яъни ошхона, меҳмонхона ва учрашиш хонасидан фойдаланиши мумкин. Унинг камерасида телевизор, Xbox приставкаси ва учта тўтиқуши бор.