Ўзбекистон президенти Қозоғистонга келади


  • 4 Декабрь, 2021
  • 203

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 5-6 декабрь кунлари Қозоғистонга келади. Бу ҳақда Қозоғистон президенти матбуот котиби Берик Вали хабар берди.

Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга президент Қосим-Жўмарт Тўқаев таклифи билан расмий зиёрат билан келади.

Берик Вали “Facebook” саҳифасида “Икки давлат раҳбарлари тор ва кенг доирада музокаралар олиб бориб, кўп қиррали қозоқ-ўзбек муносабатларига янги импульс беришади. Музокаралар натижасида  икки томонлама бир қатор келишувлар имзоланади” деб ёзди. 


Бошқа мақолалар