- 2022-05-07
Ақтобе вилоятининг Ирғиз туманида йўловчи ташиётган автобус ёниб кетди. Ёнғинда 52 киши ҳалоқ бўлди.
Қозоғистон фавқулодда вазиятлар қўмитаси вакили Руслан Иманқулов “2018 йил 18 январь куни соат 10:30 да Ақтобе вилоятининг Ирғиз туманидаги Самара-Чимкент трассасининг 1068-километрида ҳаракатланаётган “Ikarus” русумли йўловчи автобуси ёниб кетди. Салонда 55 нафар йўловчи ва ҳайдовчи бўлган. Йўловчилар ичида Ўзбекистон ватандошлари ҳам бўлган” деб хабар берди.
Маълумотларга кўра, ёнаётган автобусдан 5 нафар йўловчи қутулиб чиқа олган. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 52 киши воқеа жойида ҳалок бўлди. Воқеа жойида полиция, қутқарувчи ва тиббий хизмат ходимлари ишламоқда.