Ўлкасига қайтганга 6500 евро


  • 23 Июль, 2019
  • 514

Португалия ҳукумати иқтисодий бўҳрон вақтида иш излаб, хорижга чиқиб кетган ватандошларини ўлкага қайтариш учун 6 минг 500 евролик ташвиқот дастурини бошлади.

“Ортга қайтиш дастури” номи берилган давлат дастури учун қайдлар бугундан бошланди. Бу дастурдан фойдаланишни истаган португаллар ўлкани 2015 йил 31 декабрдан аввал тарк этган бўлиши, камида 12 ой хорижда қолган бўлиши ва иш шартномасига эга бўлиши каби шартлар қўйилган.

Португалиядаги сўл ҳукуматда мигрантларга масъул бандлик вазири Мигель Кабрита матбуотга берган интервьюсида “Уйга қайтиш вақти келди. Ўлкангиз қайтишингизни қўллаб-қувватлайди. Ҳукумат сифатида шу хабани бермоқчимиз. Мақсадимиз хорижда яшаётган португалияликларни ўлкага қайтариш эмас, қайтишни хоҳловчиларни қўллаб-қувватлаш” деди. кабрита “Ортга қайтиш дастури” учун жорий йил охиригача 10 миллион евролик бюджет ажратилганлигини ва 2020 йили охиригача 3 минг ватандошнинг ўлкага қайтиши кутилаётганини билдирди.

Ҳукуматнинг бундай қарорга келиши ортида 10 миллионга яқин аҳолиси бўлган Португалияда сўнгги йилларда туғилиш кўрсаткичида жиддий пасайиш бўлаётгани, ўлка аҳолиси борган сайин кексайиб, ўртача ёш 44 га чиқиши ва олий маълумотли ёшларнинг иш излаб хорижга чиқиб кетишидан келиб чиқаётган муаммолар борлиги айтилмоқда. Португалияда 2010-2014 йилларда юз берган йирик иқтисодий бўҳрон туфайли 300 мингга яқин ватандош иш излаб хорижга чиқиб кетган.


Бошқа мақолалар