Мусулмонларга зулм ортмоқда


  • 16 Декабрь, 2019
  • 627

Олти диний гуруҳга ватандошлик бериб, мусулмон мигрантларни четда қолдирган қонун ўзгаришларига қарши норозилик намойишлари давом этмоқда.

Ҳиндистонда мусулмонлар камситилган “Ватандошлик бериш қонуни”га қарши норозилик намойишлари шиддат билан давом этмоқда. Афғонистон, Бангладеш ва Покистондан келган бутпараст, сих, джайн, порси, ҳинд ва христиан мигрантларга ватандошлик берувчи, лекин мусулмон бўлганларга ватандошлик бермасликни таъминлайдиган қонун кучга кирганидан бошлаб учинчи куни ҳам намойишлар ўтказилмоқда. Ғарбий Денгал штатидаги намойишларда намойишчилар поезд вокзалларини вайрон қилиб, поездларга ўт қўйди. Ассам штатида намойишчилар нефть танкерига ўт қўйиши натижасида полиция намойишчиларга қарши ўқ узди. Камида икки киши ҳалок бўлди. Бу билан бирга намойишлар вақтида ўлганлар сони олтитага етди.

Ватандошлик бериш қонуни ўтган ҳафта Ҳиндистон парламенти тарафидан қабул қилиниб, президент Рам Натх Ковинд тарафидан имзоланди.


Бошқа мақолалар