Хитойда зилзила


  • 9 Августь, 2017
  • 914

Хитойнинг жануби-ғарбида жойлашган Сичуань вилоятида юз берган кучли зилзила қурбонлари сони 12га етди, 175 киши жароҳат олди. Улардан 28и оғир аҳволда. Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда. Бу ишларда қутқарувчилар ва тиббиёт ходимларидан ташқари 1300 дан ортиқ полиция ходими ҳам иштирок этмоқда.

6,5 магнитудали зилзила Астана вақти билан 19:19 да Нгава-Тибет-Цянск автоном округида юз берди. Кейинроқ Хитой сейсмологик маркази зилзиланинг кучи 7 балл бўлганлигини эълон қилди. Кучли зилзиладан кейин 100 дан ортиқ кучсиз ер силкинишлари қайд этилган.

Бундан ташқари, ер ости силкинишлари Хитойнинг шимоли-ғарбида Шинжан-Уйғур мухтор туманида ҳам бўлган. 6,6 магнитудали зилзила Астана вақти билан 5:27 да Уйғур мухтор туманида юз берди. Кучли ер қимирлаши оқибатида 3 киши жароҳат олган, одамлар касалхонага етказилган.

4 баллик ер силкинишлари Хитой билан чегарадош бўлган Алмати, Талдиқорған ва Жаркент аҳолисини ҳам хавотирга солди.


Бошқа мақолалар