Ким биринчи триллионер бўлади?


  • 15 Май, 2020
  • 448

Кичик бизнесларга консультация берадиган Comparisun” ширкати тадқиқот натижаларига кўра, инсоният тарихида “Amazon” асосчиси Джефф Безос илк триллионер бўлади.

Бу 2026 йили Безос 62 ёшга тўлганида рўй беради. Унинг ортидан Хитой инвестиция холдинги “China Evergrande Group” асосчиси Сюй Цзяиня бормоқда. Тахминларга кўра хитойлик миллиардер Безосдан бир йил кейин 2027 йили 68 ёшида триллионер бўлади.

Учинчи ўринда “Alibaba Group” асосчиси Джек Ма бормоқда. Унинг бойлиги 2030 йили триллион долларга етади.

Аввалроқ, “Amazon” компаниясининг акциялари коронавирус пандемияси даврида таҳлилчиларнинг кутганидан ортиқ бўлмоқда. Апрель ойининг охирида Джефф Безос бир кунда бойлигини 12 миллиардга кўпайтириб олди.


Бошқа мақолалар