- 2015-02-07
Европа иттифоқи АҚШ ҳукуматининг ўлим жазосини қайта тикашини қоралади. Расмий Брюссель баёнотига кўра, Америка федерал ҳукуматининг 16 йиллик мораторийдан сўнг, ўлим жазосини ижро этиш амалиётига қайтиши Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари умумжаҳон декларациясига зиддир.
Баёнотда “Бу қарор ушбу жазо турини дунё бўйлаб йўқотишга бўлган уринишларга зиддир. Ўлим жазоси Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари Умумжаҳон декларациясида таъкидланган инсоннинг яшаш ҳуқуқини бузади. Бу шафқатсиз, ғайриинсоний ва инсоният жамияти қадр-қимматини камситувчи жазодир” дейилди.
Ушбу қарор 2020 йилги президентлик сайловларидан олдин асосан гиёҳванд картеллари ва одам ўлдириш жинояти билан айбланган жиноий тўдалар учун ўлим жазоси белгиланишини талаб қилган Трамп билан демократлар партияси орасида тортишувлар авжига чиқиши кутилмоқда.