Франция Жазоирдан узр сўрамади


  • 18 Октябрь, 2022
  • 170

Францияда Жазоирнинг озодлигини қўллаб-қувватлаш учун тўпланган жазоирликлардан 300-400 нафари ўлдирилиб, Сена дарёсига ташланган “1961 йилги Париж қатлиоми”дан 61 йил ўтган бўлишига қарамай расмий Париж ҳалигача узр сўрамади.

Парижда тинч намойиш учун тўпланган 30 мингга яқин жазоирликдан ўн мингга яқини француз полицияси томонидан ҳибсга олиниб, қийноққа солингани ва юзлаб намойишчилар ўлдирилиб, Сена дарёсига ташлаб юборилгани маълум. Франция қурбонларнинг яқинларининг бутун ҳаракатларига қарамай 37 йил давомида кўрмаганга олиб келган қатлиом бўйича фақатгина 1998 йили 40 киши ўлганлигини маълум қилиб, қатлиом миқёсини яширишга уринди. Бунинг ортидан 2001 йил 17 октябрда Парижнинг социалист мэри Бертран Деланоэ тарафидан ўлганларни хотирлаш учун Сень-Мишель кўпригига бир лавҳа илинган бўлса ҳам Франция ҳукумати қатлиомни ҳалигача “давлат жинояти” сифатида тан олмади ва расмий узр сўрамади. Тарихчилари Франция давлатининг айбини бекитишга уринган қатлиом учун Жазоир ҳукумати ҳам Франциядан расмий узр талаб қилмоқда.

Париж прокурорининг 1999 йил 12 февралда қатлиом сифатида билдирган воқеалар учун Франция президенти Эммануэл Макрон августдаги Жазоир зиёратида тарихчилардан иборат ҳамкор комиссия қурилишини билдирган эди. Собиқ Франция президенти Франсуа Олланд аввалроқ “1961 йил 17 октябрдаги мустақиллик учун намойиш ўтказган жазоирликлар охири қонга беланган қаршилик билан ўлдирилди. Республика буларнинг барини билади” деган қатлиом ҳақида Макрон 2021 йили “Морис Папон (ўша даврдаги Париж полиция бошқармаси бошлиғи) бошчилигида ишланган жиноятлар республика учун кечирилмас” деди.

Ушбу баёнотлар Франция тарафидан шу пайтгача қатлиомнинг қисман тан олишини, лекин расмий равишда тан олмаслиги шаклида баҳоланмоқда.


Бошқа мақолалар