АҚШдан Хитой маҳсулотларига 10% қўшимча солиқ


  • 2 Августь, 2019
  • 605

АҚШ президенти Дональд Трамп 1 сентябрдан кучга кирадиган 300 миллиард долларлик Хитой маҳсулотига 10%лик қўшимча солиқ бегиланганини маълум қилди.

Трамп бу ҳақда “Twitter” аккаунти орқали хабар берди.

АҚШ ҳайъатининг Хитойдан энди қайтганлигини ва Хитой билан тижорий музокараларда бир кеишувга келишга 3 ойдан бери умид қилаётганини билдирган Трамп “Афсуски, Хитой имзолашдан олдин келишувни қайта муҳокама қилишни талаб этди. Хитой АҚШнинг полиз маҳсулотларини олиш борасида кеишув тузди, лекин буни бажармади” деди.

Хитой дават бошчиси Си Цзиньпин унга “АҚШга фентанил сотишни тўхтатишини айтганини, лекин буни қилмаганлигини таъкидлаган Трамп қуйидагича изоҳда бўлди:

“Тижорий музокараар давом этмоқда. Бу билан бирга АҚШ 1 сентябрдан эътиборан Хитойдан кирадиган 300 миллиард долларлик маҳсулотга 10%лик божхона тўловини қўшади. Бу қўшимча солиқ 25% божхона солиғи қўйилган 250 миллиард долларлик маҳсулотдан ташқари. Ўзаро манфаатли келишув имзолаш учун Хитой билан диалогга тайёрмиз.”


Бошқа мақолалар