Маймун чечаги янги эпидемиями?


  • 23 Май, 2022
  • 273

Маймун чечаги хасталиги дунёни янги пандемия хавотирига солиб қўйди. Туркиялик профессор доктор Ҳақан Леблебижиўғли хасталикнинг сабаблари ва ундан қандай ҳимояланиш кераклигини билдирди.

Коронавируснинг таъсирлари энди катаётган бир вақтда энди маймун чечаги хасталиги чиқди. Европадан бошлаб бир нечта ўлкаларда кўринган ушбу хасталик тезлик билан ёйилишда давом этмоқда.

Профессор “Маймун чечаги вируси кўпинча Ўрта ва Ғарбий Африка тропикал минтақаларида учрайдиган инфекциядир. Одамларга ҳайвонлар ёки вирус теккан материалга тегиниш билан юқади. Хасталик вужуд суюқликлари, нафас олиш томчилари ва ётоқ, чойшаб каби материаллар орқали одамдан одамга юқиши мумкин. Маймун чечаги дунёга ёйиладиган янги пандемияга айланиши мумкин” деди.

Эпидемиянинг Британия, Португалия, Испания, Италия, Швеция, Бельгия, Голландия каби Европа ўлкаларида қайд этилганини билдирган профессор Леблебисиўғли “АҚШда бир, Канадада икки та воқеа қайд этилди. Бундай қисқа вақт ичида дунё моқёсида қовеалар сони юздан ошиб кетиши хавотирли ҳолатдир. Хасталикда энг кўп кўринадиган белгилар иситма, вужудда тошмалар ва лимф безларининг шишиб кетишидир. Тошмалар кўпроқ юзда, ҳовуч ичи, оёқ тобони ва оғиз ичида кўринади. Клиник жиҳатидан ҳозир дунёда вакцина орқали йўқ қилинадиган чечак хасталигига ўхшайди. Хасталик одатда 2-4 ҳафта давом этади. Чечак хасталигига қарши эмланганларга ушбу хасталик юқмайди” деб гапирди.

Тасдиқланган, таъсирли бир давоси бўлмаган хасталикдан сақланиш учун хаста ҳайвон ва одамлар билан алоқадан узоқ туриши керак.


Бошқа мақолалар