- 2021-11-01
АҚШ марказий қўмондонлик генерали Кеннет Маккензи АҚШнинг 29 августда Қобул аэропорти яқинида амалга оширган ҳаво ҳужумида 10 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлганлигини тан олди.
Маккензи АҚШнинг 29 августда амалга оширган ҳаво ҳужуми бўйича суриштирув натижаларини эълон қилди.
АҚШ мудофаа вазирлиги матбуот котиби Джон Кирбининг кунлик матбуот анжуманига видеоконференция орқали боғланган Маккензи “Ҳужумда 7 нафари ёш бола, жами 10 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлганлиги аниқланди. Бундан ташқари, ҳужум нишонида бўлган автомобилдагиларнинг на ИШИД (Қозоғистонда тақиқланган) билан алоқаси, на АҚШ кучларига таҳлика туғдириши билан боғлиқлиги бўлмаган” деди.
Маккензи ҳужумда оила аъзоларини йўқотганларга таъзия билдириб “Бу ҳужум ҳарбий кучимиз ва эвакуация қилаётган тинч аҳолига қарши таҳликани зудлик билан бартараф этиш учун эди. Мен чин дилдан узр сўрайман. Қўмондон сифатида ушбу ҳужумнинг барча жавобгарлигини ўз бўйнимга оламан” деб гапирди.