- 2019-12-02
Бир ой аввал космосга чиқарилган сичқон ва калтакесакларни ўз ичига олган капсула ерга қайтди.
Ҳайвонлар космосдаги вазнсизлик ҳолати ва учиш билан алоқадор бошқа факторларнинг ҳужайра тузилишига таъсирини ўрганиш учун фазога чиқарилганди.
Ҳайвонларни ўз ичига олган фазо капсуласининг Россиянинг Оренбург шаҳридаги бир полизга келиб қўнганлигини хабар берган Россия давлат телевидениеси ҳайвонларнинг тирик эканлигини маълум қилди.
Москвадаги тиббий ва биологик муаммолар институти директори ёрдамчиси Владимир Сичов ҳайвонларнинг биринчи бор космосда ўзлари бунчалик кўп муддатга қолганлигини таъкидлади. Сичқон ва калтакесакларни тестдан ўтказиш учун Оренбургдан Москвага самолёт орқали етказилади.