Грузия бош вазиридан президентга огоҳлантириш


  • 23 Декабрь, 2024
  • 33

Грузия бош вазири Ираклий Кобахидзе Саломе Зурабишвили президентлик лавозимини бўшатишдан бош тортса, қамоққа олиниши мумкинлигини маълум қилди.

Грузия ҳукумат бошчиси 22 декабрь куни қуйидагича баёнот берди:

“Жорий йилнинг 29 декабрь куни у истеъфога чиқишга мажбур. Кўрамиз у қолган умрини қаерда ўтказишни танларкан: қамоқда ёки озодликда. Ўйлайманки, жиноят кодексининг меъёрларини бузмаслик учун ақли етади.

Яна бир бор такрорлайман, ҳеч ким 72 ёшли аёлни қамоққа жўнатишни истамайди. Лекин у ўзининг ҳатти-ҳаракати билан нафақат ўзини, балки атрофидагиларни ҳам хавф-хатарга қўймоқда.”

Грузия 2017 йилдан бошлаб бошқарувнинг парламент моделига ўтган. Бунда президент фақат вакиллик ва тадбирий ишларда иштирок этади. Саломе Зурабишвили 2018 йили декабрда президентликка сайланганди. Энди янги қоидаларга кўра, президентни коллегиянинг парламент ва вилоят делегатлари депутатларидан иборат 300 нафар аъзоси сайлайди. 14 декабрь куни коллегия ушбу лавозимга Михаил Кавелашвилини сайлаганди.

Амалдаги президент ва мухолифат сайловни ноқонуний ҳисоблаб, унинг легитимлигини тан олмаяпти ва Зурабишвили истеъфога чиқишдан бош тортмоқда.


Бошқа мақолалар