- 2022-01-19
Қозоғистон рақамли ривожланиш, инновация ва аэрокосмик саноат вазири Асқар Жумағалиев Қозоғистонда бешинчи авлод алоқа тармоғини (5G) жорий этиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.
Вазирнинг гапларига кўра, Нур-Султон ва Алмати шаҳарларида мобил алоқасининг тест синови ўтказилган. Октябрь ойида Чимкент шаҳрида ҳам тест синови ўтказилиши режалаштирилган.
Асқар Жумағалиев “5G технологиясини жорий этиш учун катта ҳажмда инвестициялар зарурлиги учун биринчи босқичда республика аҳамиятига эга шаҳарларда, яъни Нур-Султон, Алмати ва Чимкент шаҳарларида ишга туширилади” деб маълум қилди.
2021 йил охиригача 5G технологияси Нур-Султон шаҳрининг Назарбоев университети ва EXPO ҳудудида, 2022 йили аэропорт, вокзал ва йирик савдо марказларида ишга тушади. 2023 йилдан эса барча вилоят марказлари ҳам бу рўйхатга қўшилади.