Қозоғистонда турк дронлари ишлаб чиқарилади


  • 18 Май, 2022
  • 296

Қозоғистонда турк “ANKA” учувчисиз учиш аппаратларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

10 май куни Анқарада “Kazakhstan Engineering” ва “Turkish Aerospace” орасида ҳарбий-техник ҳамкорлик борасида меморандум имзоланганди.

Хабарда “Келишувга мувофиқ Қозоғистонда “Kazakhstan Engineering” компаниясида “ANKA” учувчисиз зарба берувчи учиш аппаратларини йиғиш ва хизмат кўрсатиш йўналишлари ташкил этилади.

Ушбу келишув Анқарага делегация таркибида борган “Казахстан Инжиниринг” бошқарув раиси Темиржан Абдрахманов ва “Turkish Aerospace” президенти Темел Котил орасида имзоланди. Келишув доирасида биргаликда дронларни ишлаб чиқариш бўйича узоқ муддатли ҳамкорлик режалаштирилган. Бундан ташқари Қозоғистон қуролли кучларига технологияни тақдим қилиш ва техник хизмат кўрсатиш ҳамда таъмирлаш учун персонални ўқитиш ҳам келишувда кўрсатилган” дейилган.

Қозоғистон “ANKA” дронлари Туркиядан ташқарида ишлаб чиқариладиган биринчи ўлка бўлиши кутилмоқда.

“ANKA” разведкачи-зарба берувчи дрон 2013 йил Туркияда ишлаб чиқарилган. Ҳарбий шартларда синаб кўрилган. Дроннинг жами оғирлиги 1700 кг бўлиб, 350 кг гача фойдали юк ташиши мумкин. 30 соатгача 9000 метр баландликда уча олади.


Бошқа мақолалар