Тожикистон ва Қирғизистон орасида кўприк очилди


  • 2 Октябрь, 2019
  • 463

Тожикистон ва Қирғизистон давлатлари орасидаги чегарада анча аввал қулаб тушган автомобиль кўприги қайта очилди.

Тожикистонда 30 сентябрь куни Сўғд вилояти ҳокими Ражаббой Аҳмадзода ва Қирғизистон вакили Баткент вилояти ҳокими Акрам Мадумаровлар иштирокида Дусти кўприги икки ўлка орасидаги Овчи-Калаки чегара пунктида очилди.

Бир неча йил аввал ер кўчиши оқибатида вайрон бўлган Дусти автомобиль кўприги ҳар икки тарафдан молиялаштирилиб, қайта қурилди. Узунлиги 12 метр ва кенглиги 8 метрдир.

Дусти кўпригининг очилиш маросимида иштирок этган Сўғд ҳокими Ражаббой Аҳмадзода ва Қирғизистон вакили Акрам Мадумаров келгусида чегара бўйи қишлоқларнинг эркин ҳаракат қила олишларини маълум қилди.


Бошқа мақолалар