- 2018-11-29
Трамп Бағдодий бир тонелда эгнидаги бомбали нимчани портлатиб, уч нафар фарзанди билан бирга ҳалок бўлганини маълум қилди.
АҚШпрезиденти Трамп Суриянинг Идлиб шаҳрида ўтказилган операцияда ИШИД бошчиси Абубакир Бағдодийнинг ўлдирилганини маълум қилди. Америка ҳарбий кучларининг 2 соатга яқин давом этган операциясини 46 дақиқа баён қилган Трамп Бағдодий таъқиб чоғида эгнидаги бомбани портлатганини айтди.
Абубакир ал-Бағдодий 1971 йили Ироқнинг Самарра шаҳрида туғилган. Ироқ уруши вақтида Ал-Қоидада ИШИДнинг пойдеворини қўйди. Сурияда гражданлар уруши бошлангач, бу ерга келиб ўзини халифа деб эълон қилди. Бу ҳолат бутун дунё мусулмонлари тарафидан норозилик билан қарши олинди.
Калласи учун 25 миллион доллар тикилган террорист Бағдодийнинг ўлими ҳақида аввал ҳам кўп бора хабарлар чиққанди. У “дунёнинг энг кўп қидирилаётган террористлар” рўйхатида эди.