- 2018-07-03
Туркия 11 ноябрдан бошлаб асир олинган террористларни ўз ватанларига қайтаришни бошлайди. Туркия ички ишлар вазири Сулейман Сойлу асир олинган ИШИД (Қозоғистонда тақиқланган) аъзоси террористларни 11 ноябрдан бошлаб, ватанларига қайтариш бўйича қарор қабул қилди.
Вазир “Биз душанба кунидан бошлаб асир террористларни ватандоши бўлган ўлкаларга қайтаришни бошлаймиз” деб маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия ички ишлар вазири Европа ўлкаларини асир террористлар билан Туркиянинг якка ўзи ишлашга мажбур этишга уриниш билан айблаганди. Сойлу Туркия барча террористларни ўзида тутиб турмоқчи эмаслигини таъкидлаб, уларни ўз ватанларига қайтариш билан таҳдид қилганди. Сойлу “Биз ИШИДлик террористлар учун меҳмонхона эмасмиз” деганди.