Франция ҳарбийларига 3 сентябргача муҳлат


  • 31 Августь, 2023
  • 131

Нигерда ҳарбий тўнтаришни амалга оширган ҳарбийлар томонидан ташкил этилган ватанни ҳимоя қилиш бўйича миллий кенгаш француз ҳарбийларининг ўлкадан 3 сентябргача чиқиб кетишини талаб қилди.

Миллий кенгаш вакили француз ҳарбийларининг Нигердан чиқиб кетиши учун берилган 30 кунлик муҳлат 3 сентябрь куни ниҳоясига етишини эслатиб, ушбу санагача француз ҳарбийлари ўлкани бутунлай тарк этишини кераклигини таъкидлади.

Хабарларга кўра, тўнтариш тарафдорлари француз ҳарбийларининг Нигерни тарк этишларини талаб қилиб муҳлатсиз намойишлар ташкил қилинмоқда. Баъзилар ҳукуматдан Франция ҳарбий базаларини электр токи ва сувдан узиб қўйиб, озиқ-овқат етказиб беришни ҳам тўхтатиб уларни ўлкадан чиқиб кетишга мажбур қилишини талаб этмоқда.

30 август куни тўнтариш ташкилотчилари ўлканинг Франция билан тузилган барча келишув ва шартномалари бекор қилинганлигини билдиришганди. 


Бошқа мақолалар