Макронни “оловли” кутиб олишди


  • 23 Май, 2024
  • 90

Франция президенти Эммануэл Макроннинг Янги Каледонияга зиёрати олдидан пойтахт Нумеада ғалаён кучайди. Икки мактаб, йирик иш жойи ва 300 га яқин автомобилга ўт қўйилди.

Франция мустамлакаси бўлган Янги Каледонияда овоз бериш тизимини ўзгартирган қонун тўқнашувларга сабаб бўлмоқда. Франция президенти Макроннинг зиёрати олдидан вазият янада таранглашди.

Пойтахт Нумеа мэри Сониа Лагарде икки мактаб, бир автосалондаги 300 га автомобиль ва йирик ишхонага ўт қўйилганлигини, бир мактабнинг талон-тарож қилинганлигини маълум қилди.

Янги Каледониядаги француз олий комиссиясидан берилган баёнот эса тўқнашувлар бошланганидан буён оролга 1 минг 50 нафар қўшимча ҳарбийлар келганлигини, намойишчилар қурган 90 дан ортиқ баррикадалар бартараф этилганлигини, 280 дан ортиқ намойишчи ҳибсга олинганлигини, 84 нафар полиция ва жандармнинг жароҳат олганлигини кўрсатмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Янги Каледонияда овоз бериш тизимини ўзгартириш ҳақидаги қонун лойиҳаси 13 майда Франция миллий мажлисида муҳокама қилинган вақтда намойишлар бошланиб, қисқа вақт ичида тартибсизликларга айланиб кетганди.

Каледония пойтахти Нумеа бошчилигида кўплаб жойларда дўконлар талон-тарож қилинди, уйлар, ишхоналар ва автомобилларга ўт қўйилди. Қонун 15 майда Франция миллий мажлисида тасдиқланиши ортидан Париж ҳукумати оролга қўшимча хавфсизлик кучларини юборди. Юз берган тартибсизликларда 2 нафари жандарма ходими бўлган жами 6 киши қурбон бўлди.


Бошқа мақолалар