- 2013-02-05
Қозоғистон, президент Нурсултон Назарбоев кўрсатмасидан кейин мактабларда беш кунлик ўқув ҳафтасига ўтади. Бу ҳақда Қозоғистон таълим ва илм вазири Ерлан Сагадиев хабар берди.
“Беш кунлик ўқув ҳафтаси. Биз бу ҳақида алоҳида баёнот берамиз. Ҳозирча бу борада ишлар олиб бормоқдамиз. Ўйлайманки, бу жуда яхши кўрсатма. Беш кунлик ўқув ҳафтасига ўтиш учун бизга 3-4 йил етади” деди. Сагадиев.
Назарбоев бу ҳақида Парламент палаталарининг қўшма йиғилишида айтиб ўтган. Қозоғистон президенти бугунги қозоғистонлик ўқувчилар зиммасида вазифалар жуда кўпайиб кетганлигини таъкидлади. “Бизда ўтиладиган фанлар жуда кўп. Керакли бўлганидан ҳам ортиқча. Баъзи фанларни бирлаштириш, баъзиларини бутунлай олиб ташлаш лозим. Буни яхшилаб ўрганиб чиқиш керак” деди президент.