- 2021-03-23
Қозоғистон ташқи ишлар вазирлигидан берилган маълумотга кўра, жорий йилнинг 9 ойида Хитой ватандоши бўлган этник қозоқлардан тўрт минг беш юзи Қозоғистон ватандошлигини қабул қилди.
Вазирликка кўра, бу йилнинг илк тўққиз ойида Хитойдаги Қозоғистон элчихонаси 35 минг этник қозоққа Қозоғистонга кириш визасини берди. Вазирлик “Хитойдан 9 минг 400 нафар қозоқ Қозоғистонда яшайдиган қариндошлари билан учрашишга рухсат берувчи ҳужжатлар олди” деди.
Қозоғистон ички ишлар вазирлиги хориждан (турли ўлкалар) 10 минг 790 этник қозоқнинг Қозоғистон ватандошлигини олганлигини билдирди. Ички ишлар вазирлигига кўра, ўтган йил 18 минг этник қозоққа ватандошлик берилган.
Сентябрь ойида Қозоғистон меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазирлиги ватандошлик олган этник қозоқларнинг ярми Ўзбекистондан, 36%и Хитойдан, 6,2%и Мўғилистондан, 5,4%и Туркманистондан келганлигини маълум қилди. Вазирлик маълумотига кўра, Қозоғистоннинг мустақиллигидан кейин ҳозиргача бир миллиондан ортиқ этник қозоқлар тарихий ватанларига қайтдилар.