- 2015-11-30
Исроилда ўтказилган сўнгги анкета сўровномасига кўра, аҳолининг 56%и устидан тергов юритилаётган Беньямин Нетаньяҳунинг бош вазирлик лавозимидан воз кечиши керак деб ҳисобламоқда.
Исроилнинг “Kanal 13” телеканалида эфирга берилган сўровнома натижаларига кўра, иштирокчиларнинг 56% бош вазир Нетаньяҳу истеъфога чиқиши кераклигини, 35%и истеъфога чиқиши шарт эмаслигини айтишди. 9%и эса бетараф қолди.
Юз берган коалиция кризиси сабабли Исроилнинг бир йил ичида учинчи бор муддатидан аввалги сайлов ўтказиш эҳтимоли ошмоқда. “Kanal 13”нинг анкетасига кўра, янгидан сайлов ўтказилса мажлисдаги ўнг ва сўл блокларнинг депутатлари сони ўзгаришсиз қолади.
Нетаньяҳунинг партияси Ликуд бошчилигидаги ўнг блок 55, Гантз раҳбарлигидаги мовий-оқ бошчилигидаги сўл блок эса 44 депутатини мажлисга юборади.
Бу эса Исроилда учинчи бор сайлов ўтказилса ҳам коалиция кризиси ҳал этилмаслигини кўрсатмоқда.
Исроил бош прокурори Авичай Манделбит 3 та алоҳида коррупция давоси сабабли бош вазир Нетаньяҳу устидан тергов бошлашга қарор қилганини маълум этганди.
Нетаньяҳу Манделбитнинг қарорини ўзига қарши “тўнтаришга уриниш” деб баҳолади. Гантз бошчилигидаги мовий-оқ партияси эса бош прокурорни қўллаб-қувватлаб, бош вазирни танқид остига олди.
Исроилдаги қонунларга кўра, бош вазир устидан тергов бошланса ҳам у айбдор деб топилмагунча лавозимида қолиш ҳуқуқига эга.